Сирдарёда трансформатор портлаб кетди — видео

Сирдарё вилояти Ховос туманида «Оқчангал» маҳалласидаги трансформатор портлаб, ёниб кетди. Бу ҳақда «Сирдарё ҳудудий электр тармоқлари» корхонаси матбуот хизмати маълум қилди.

Хабарга кўра «Оқчангал» маҳалласидаги ёнғин чиққан трансформатор пункти «Афросиёб» подстанцияси фидер «Оқчангал» тармоғидаги №301 трансформатор пунктида соат 21:29 атрофида содир бўлган. Ховос ТEТК диспетчерлик бўлимига ёнғин ҳақидаги маълумот келиб тушгач, ушбу ҳудудга тезкор гуруҳ 21:47 да етиб борган.

Аниқланишича, трансформатор пунктига юкламанинг кескин ошиб кетиши оқибатида трансформаторнинг Б фазаси тўлиқ ёниб кетган. Ушбу трансформатор пункти тўлиқ ёниб кетганлиги учун тармоқдан узилган хонадонларга электр энергияси узилиб қолган. «Сирдарё ҳудудий электр тармоқлари» бошқа трансформатор вақтинчалик улаш орқали тез орада аҳолини элктр билан таъминланишини маълум қилган.

Аввалроқ Тошкентда мебель цехи ёниб кетгани маълум қилинган эди. Шунингдек,Тошкентда йирик кийим-кечак дўкони ҳамда Aндижон шаҳридаги пойабзал сақлаш омборида ёнғин келиб чиққани ҳамда Чиноздаги «Пахта нефтьбазаси»да ёнилғи цистернаси ёниб кетгани маълум қилинган.

Янгиликлар