Сирдарёда содир бўлган ёнғинда оиланинг икки нафар аъзоси ҳалок бўлди
Сирдарё туманидаги хонадонларнинг бирида 20 ноябрь куни кучли ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда Сирдарё вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 2020 йилнинг 20 ноябрь куни соат 03:06 да Сирдарё тумани фавқулодда вазиятлар бўлими навбатчи-дипетчерлик хизматига Ёшлик маҳалласи Ихлос кўчаси 23-уйдаги 3 та вақтинчалик қурилган (времянка) хонанинг 38 метр/квадрат майдонида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Ёнғин жойига жанговар экипажлар соат 03:18 да етиб бориб, 03:21 дақиқа ўтганда қуршаб олинган ва 03:55 дақиқа ўтганда бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида яшаш уйи ичида бўлган уй эгаси 1974 йилда туғилган М.И. ва унинг ўғли 2001 йилда туғилган М.Қ.ларнинг жасади топилган. Шунингдек, ёнғин содир бўлган хонадонда бўлган уй эгасининг ўғли 2004 йилда туғилган Й.Қ. ва уй эгасининг жияни 2006 йилда туғилган И.Қ.лар куйиш тан жароҳати олган.
Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарари аниқланмоқда. Ҳозирда ҳолат бўйича туман прокуратураси ва туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир:
Aввалроқ «Tashkent City» ҳудудида қурилаётган биноларнинг бирида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Шайхонтоҳур туманидаги автобус бекати ҳудудида жойлашган дўкон ёниб кетгани хабар қилинган.