Видео: Шайхонтоҳур туманидаги автобус бекати ҳудудида жойлашган дўкон ёниб кетди

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги автобус бекатида жойлашган дўконда 7 ноябрь, шанба куни ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Шайхонтоҳур тумани Фурқат кўчасидаги автобус бекати ҳудудида жойлашган дўкон 7 ноябрь куни соат 09:46 да ёниб кетган. Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ёнғин-қутқарув гуруҳи ёнғин бошланганидан 2 дақиқа ўтгач, воқеа жойига етиб келган.

Кадр: Telegram

ФВВ қутқарувчилари томонидан соат 09:56 да ёнғин тўлиқ ўчирилган. Ҳодисада қурбонлар ва жабрланганлар бўлмаган. Aйни пайтда ёнғин сабаби мутахассислар томонидан аниқланмоқда.

Aввалроқ «Tashkent City» ҳудудида қурилаётган биноларнинг бирида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Самарқанд шаҳридаги консерва заводи омбори ёниб кетгани хабар қилинган.

Янгиликлар