Самарқанд шаҳридаги консерва заводи омбори ёниб кетди

Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Спитамен шох кўчасида жойлашган «Самарқанд консерва» акциядорлик жамиятига қарашли консерва заводи омборида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, ёнғин 24 октябрь, шанба куни соат 20:20 атрофида содир бўлган. Ёнғинни ўчиришда ФВВ ҳудудий бошқармасининг 10 га яқин ёнғин-қутқарув гуруҳи иштирок этган.

Хабарга кўра, ёнғин-қутқарув гуруҳлари ёнғин содир бўлаётган жойга 3 дақиқада етиб борган. Ёғоч материаллари ва бошқа буюмлар бўлган омборхонани ўчириш учун тахминан 50 дақиқа вақт кетган. Ёнғиннинг умумий майдони 650 квадрат метрни ташкил этилган.

Таъкидланишича, ёнғиндан тан жароҳати олганлар ва вафот этганлар йўқ.

Бундан аввал Избоскандаги пахта хирмони ёниб кетгани ва Гулистондаги портлаш юзасидан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар қилинган эди. Кейинчалик Андижон шаҳридаги пойабзал сақлаш омборида ёнғин келиб чиққани ҳамда Тошкентда йирик кийим-кечак дўкони ёниб кетгани маълум қилинганди.

Янгиликлар