Aндижондаги ошхонада ёнғин содир бўлди — видео

Aндижон вилояти Булоқбоши туманидаги ошхонада 25 ноябрь, чоршанба куни ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, 25 ноябрь куни соат 03:25 да тумандаги Исмоилий маҳалласида жойлашган ошхонада ёнғин содир бўлган. Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари 10 дақиқада воқеа жойига етиб борган.

4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 03:35 да ёнғинни ўраб олиб, соат 04:15 да ёнғинни тўлиқ бартараф этган. Маълумот учун, ҳолат юз берган жойдан ёнғин ўчириш қисмигача бўлган масофа 4 километрни ташкил этади.

Ёнғин оқибатида ошхонанинг 130 метр/квадрат майдонда шифт, том ва маиший хизмат буюмлари ёниб, зарарланган. Ёнғин сабаби ва моддий зарари миқдори аниқланмоқда. Мазкур ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Aввалроқ Самарқанд шаҳридаги консерва заводи омбори ёниб кетгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Когон шаҳридаги масжид биносида ёнғин келиб чиққани хабар қилинган.

Кейинчалик Сирдарёда содир бўлган ёнғинда оиланинг икки нафар аъзоси ҳалок бўлгани ҳамда Тошкент шаҳрида йўналишли автобуслардан бири ёниб кетгани хабар қилинган.

Янгиликлар