Наманганда 1,1 млрд сўмлик олтинни ички органларига яшириб, Ҳиндистонга олиб чиқмоқчи бўлганлар ушланди

Мусодара қилинган олтин ҳамда заргарлик буюмларининг умумий қиймати 1,1 млрд сўмни ташкил этди

Наманганда 1,1 миллиард сўмлик олтин ва заргарлик буюмларини Ҳиндистонга ноқонуний олиб чиқиб кетишга бўлган уринишнинг олди олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар беради.

Хусусан, «Наманган – Деҳли» йўналишида Ҳиндистонга кетмоқчи бўлган Андижон ва Фарғона вилоятларида яшовчи 5 нафар фуқаро махсус текширувдан ўтказилади.

Натижада, улар ўзларининг ички органларидан «жонли контейнер» сифатида фойдаланиб, жами оғирлиги 555 гр бўлган қуйма олтин бўлаклари ва 200 гр заргарлик буюмларини яширин равишда хорижга олиб кетмоқчи бўлганликлари фош этилади.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур қимматбаҳо металларнинг умумий тахминий қиймати 1,1 млрд сўмни ташкил этади. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Ўзбекистон