Тошкентда сохта долларларни сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

Гумонланувчилар сохта 8,4 минг долларни ҳақиқий 3,8 минг долларга сотмоқчи бўлишган

Тошкентда қалбаки хорижий валютанинг муомалага киритилишининг олди олинди, хабар беради ДХХ матбуот хизмати.

Хусусан, Қибрай туманида яшовчи 1999 й.т. шахс Туркия давлатидан етказиб берилган қалбаки 8400 АҚШ долларини фойда олиш мақсадида Юнусобод туманида истиқомат қилувчи, 1997 й.т. шериги билан ўзаро тил бириктириб, шартли харидорга ҳақиқий 3800 АҚШ долларига сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланади.

Ҳозирда ҳолат бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон