Чорвоқда чўкиб кетган учинчи шахснинг жасади топилди
Ғаввосчилар отанинг жасадини топишди, аввалроқ унинг ўғилларининг жасадлари топилган эди

Олдинроқ Тошкент вилоятидаги Чорвоқ сув омборида уч киши — ота ва унинг икки нафар ўғли чўкиб кетгани ҳақида хабар берилган эди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, қидирув-қутқарув амалиёти якунланди.
Бугун, 10 сентябрь куни соат 13:35 да ғаввосчилар учинчи чўкиб кетган шахс — отанинг жасадини топишди. Аввалроқ унинг ўғилларининг жасадлари топилган эди.
Эслатиб ўтамиз, бахтсиз ҳодиса 2-сентябрь куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида содир бўлган эди. Катерда сайр қилиш пайтида оила аъзоларидан бири чўмилиш учун сувга тушган. Қутқарув нимчаси бўлмагани учун у чўккан ва унга ёрдам бериш мақсадида акаси ва отаси ҳам сувга тушишган. Оқибатда учаласи ҳам чўкиб кетишган.
Кичик ўғлининг жасади кеча, 9-сентябрь куни ФВВ ғаввослари томонидан топилган. Таъкидланганидек, бугун яна бир ўғил ва отасининг жасади топилган.





