Сурхондарёда аёл қўшнисини пичоқлади

Сурхондарёда фуқарони қўшниси пичоқлагани аниқланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати маълум қилди.

Фото: saratova.ru

Хабарга кўра, 24 март куни Узун туманининг «Файзобод» маҳалласида яшовчи уй бекаси А.С. исмли аёл яшаш уйида маҳалладоши С.Д. исмли аёл билан олдиндан ўзаро келишмовчилик бўлиб келаёганлиги натижасида жанжал келиб чиққанлиги оқибатида ўзаро тортишиб қолган ва фуқаро А.С. қўлидаги ошхона пичоғи билан С.Д. исмли аёлнинг қорин соҳасига бир марта уриб, ҳаёт учун ҳавфли бўлган оғир тан жароҳати етказган.

Қайд этилишича, 25 март куни А.С. исмли фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми «л» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Янгиликлар