«Қўшниларимизда ҳам аҳвол яхши эмас, хавф ёнимизда юрибди» — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев 1 апрель куни ўтказилган видеоселекторда тиббиёт жуда ҳам оғир аҳволда эканини таъкидлади.

Хабарга кўра, Бош вазирга ҳудудий штаблар фаолиятини кучайтириш, туну кун ишлайдиган «колл-марказ»лар ва мобил бригадалар ишини йўлга қўйиш бўйича топшириқ берилди.

«Пандемия даврида кўплаб маблағлар ҳисобсиз сарфлаб юборилди. Кўплаб вазифалар қоғозда қолиб кетмоқда. Афсуски, кўпчилик раҳбарлар бу вазифаларни тўлиқ тушуниб етмаяпти», — деди президент.

«Ҳеч қаерни ёпмаймиз, лекин тартиб-интизомни кучайтирамиз» – Шавкат Мирзиёев

«Афсуски, бу балонинг охири кўринмаяпти. Европа давлатлари яна локдаунга киряпти. Қўшниларимизда ҳам аҳвол яхши эмас. Хавф ёнимизда юрибди. Шунинг учун огоҳ бўлишимиз керак. Олдин қандай ишлаган бўлсак, шу тартибни тиклаймиз. Иқтисодиёт нуқтаи назаридан жуда катта марралар қўйганмиз. Агар ёпилиб қолсак, бу натижаларга эришолмаймиз. Ҳеч қаерни ёпмаймиз, лекин тартиб-интизомни кучайтирамиз», – деди президент.

Янгиликлар