Қашқадарёда фуқарони Миллий гвардияга ишга жойлаштириб қўйиш эвазига бир неча минг доллар пора олган шахс ушланди

Қарши шаҳрида муқаддам 3 маротаба судланган фуқаро жиноят устида ушланди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти хабар берди.

Хабарга кўра, муқаддам 3 маротаба фирибгарлик ва пора бериш жиноятлари учун судланган фуқаро И.М. фуқаро Х.ни 2 000 АҚШ доллари эвазига Миллий гвардиянинг вилоят бошқармаси тизимига танишлари орқали ишга жойлаштириб қўйишга ишонтирган ва 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши шаҳар бўлими вилоят ИИБ ва Миллий гвардия ходимлари томонидан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан И.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Янгиликлар