Ҳажга борувчилар учун тўлов миқдори салкам 69 млн сўмгача кўтарилди

«Ҳаж-2023» мавсуми учун 1 нафар зиёратчига тўлов миқдори 68 млн 760 минг сўм этиб белгиланди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати раҳбари Илҳом Маърупов маълум қилди.

2023 йилда Ўзбекистон фуқаролари учун умумий ҳаж квотаси 12 мингдан 15 минг нафарга оширилди.

Саудия Арабистонида бўлиб турган ишчи гуруҳ Макка ва Мадина шаҳарларида шароитларни ҳозирлаш ишларини олиб бормоқда.

Ҳажга борувчиларга бу йилда Саудия Арабистони томонидан қуйидаги талаблар қўйилган:

  • ЖССТ томонидан тасдиқланган вакциналардан бири билан тўлиқ эмланган бўлиши шарт;
  • менингитга қарши 4 валентли вакцина қабул қилган бўлиши шарт;
  • мавсумий гриппга қарши эмланиш тавсия этилади.

Ўзбекистонлик зиёратчилар 4 июндан 19 июнгача республиканинг 10 та ҳудудий аэропортидан, жумладан, Тошкент, Наманган, Фарғона, Қарши, Термиз, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Урганч, Нукус шаҳарлари орқали Мадина шаҳрига юборилади. 4 июлдан 22 июлгача эса Жидда шаҳридан Ўзбекистонга олиб келинади.

Янгиликлар