Тошкент вилоятида 3,7 гектар ерни 250 минг долларга сотмоқчи бўлган эркак ушланди

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида 3,7 гектар ерни 250 минг долларга сотмоқчи бўлган эркак ушланди.

Маълум қилинишича, фуқаро Д.А.нинг йўллаган мурожаатига асосан Бош прокуратура, ДХХ ҳамда Тошкент вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Унда фуқаро Ю. Т. Бўстонлиқ тумани «Бурчмулло» қишлоғи ҳудудидан туман ҳокимининг 2018 йил 14 декабрдаги қарори билан «P» МЧЖга боғдорчилик йўналишида 30 йил муддатга ижара асосида ажратиб берилган жами 3,7 гектар яйлов ер майдонини нақд шаклда 250 минг долларга сотишга келишиб, пулдан 10 минг долларни ариза муаллифидан фирибгарлик йўли билан олаётган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти прокуратураси томонидан Т.Ю.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 3-қисми «а» банди ва бошқа моддалар билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.

Янгиликлар