Фарғонада 9 киши коронавирусдан соғайди

Фарғона вилоятида 2 август, якшанба куни 9 нафар бемор коронавирусдан соғайди. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, 2 август соат 17:00 га қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморлардан 534 нафари соғайди.

Жумладан, беморларнинг 320 нафари Тошкент шаҳрида, 130 нафари Тошкент вилоятида, 35 нафари Андижон вилоятида, 27 нафари Бухоро вилоятида, 13 нафари Наманган вилоятида ҳамда 9 нафари Фарғона вилоятида касалликдан фориғ бўлди.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда 15 833 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 62 фоизни ташкил қилмоқда.

Маълумот учун, 1 август соат 23:30 ҳолатига кўра, Фарғонада коронавирус билан касалланганлар сони 264 нафарни ташкил қилмоқда. Вилоятда 1 киши коронавирусдан вафот этган.

Шунингдек 2 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 25 336 (+296) нафарни ташкил этмоқда.

Аввалроқ Андижон ва Тошкентда коронавирусга чалинган фуқаролар вафот этгани хабар қилинганди.

Янгиликлар