Фарғонада июль ойида тана ҳарорати кўтарилган 5 минг нафар беморнинг 80 фоизи 14 ёшгача бўлган болалар экани маълум қилинди (фото)

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев 1 август куни тегишли ўринбосари, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи билан тез ёрдам хизмати станциялари ва шохобчаларига борди. Бу ҳақида Фарғона вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Фарғона вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълумотларга кўра, июль ойида тана ҳарорати кўтарилган беморлар 5003 нафар бўлиб, ўртача кунлик 166 тани ташкил этади. Беморларнинг 4001 нафарини 14 ёшгача бўлган болалар ташкил этади. Улардан 2 550 таси шаҳар ва туман марказий шифохоналарининг бўлимларида стационар шароитда, 1451 нафари амбулатор шароитда тўлиқ даво муолажаларини қабул қилиб соғайган. Тана ҳарорати кўтарилган беморлар таҳлил қилинганда болалар ўртасида короновирус инфекциясига гумон ҳолатлари кузатилмаган.

Фото: Фарғона вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Мазкур беморлардан 1002 нафари катталарни ташкил этган. Эпидемиологик анамнез касалликларида короновирусга гумон қилиниб, 302 та ҳолатда ПЗР таҳлиллари учун тест синамалари олинган. Барча ҳолатларда манфий натижалар кузатилган.

Фото: Фарғона вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Қурбон ҳайити муносабати билан қишлоқ врачлик пунктлари, қишлоқ ва шаҳар оилавий поликлиникалари фаолият кўрсатмагани, карантин қоидаларининг кучайгани сабабли 31 июлда чақирувлар сони ортган.

Маълумот учун, Фарғона вилояти тез тиббий ёрдам хизматида жами 19 станция, 11 подстанция ва 171 та шохобча мавжуд. Вилоят тез тиббий ёрдам хизматида санитар автомашина сони жами 307 тани ташкил қилиб, санитар автомашиналардан 26 таси тўлиқ реанимацион аппаратуралар билан жиҳозланган.

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Шунингдек, шаҳар-туманлардаги мобил эпидемиологик гуруҳлар учун 20 та янги «Damas» тез тиббий ёрдам машиналари берилди.

Эслатиб ўтамиз, Фарғонада коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 269 нафарни ташкил этмоқда.

Aйни пайтга қадар вилоятда 255 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

Янгиликлар