Ўзбекистонда 300 нафарга яқин беморда коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда 2020 йил 2 август соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 25 336 (+296) нафарни ташкил этмоқда.

Маълум қилинишича, янги касалланиш ҳолатларининг 277 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 226 нафари тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 51 нафари эса Ўртасарой карантин марказига жойлаштирилган фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида), 19 нафари Андижон вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бугун, 2 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 15 833 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (62 фоиз) соғайган.

Ҳозирда 9352 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Аввалроқ Андижон ва Тошкентда коронавирусга чалинган фуқаролар вафот этгани хабар қилинганди. Шунингдек, дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 18 миллион кишидан ошгани маълум қилинди.

Янгиликлар