Ўзбекистонда доллар курси кетма-кет бешинчи ҳафта кўтарилди

Марказий банк 2 сентябрь, чоршанба куни хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди.

Фото: Марказий банк матбуот хизмати

Унга кўра, 1 АҚШ долларининг расмий курси 7,21 сўмга ошиб, 10 270,08 сўмни ташкил қилган. 1 евро курси 12 231 сўм 67 тийинга баҳоланиб, 126,61 сўмга юқорилаган. Шунингдек, 1 рубль 139 сўм 59 тийин этиб белгиланган. Маълумот учун, ушбу алмашув курслари 3 сентябрь кунидан кучга киради.

Аввалроқ  24 август, душанба куни 1 АҚШ долларининг расмий курси 16,16 сўмга ошиб, 10 262,87 сўмни ташкил қилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар