Ромитан туманида «Туризм маҳалласи» ташкил этилаётгани маълум қилинди (фото)

Бухоро вилояти Ромитан тумани «Қўрғон» МФЙ ҳудудида «Туризм маҳалласи» ташкил этилаётгани маълум қилинди. Бу ҳақда вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Бухоро вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти ахборот хизмати

Маълум қилинишича, 2 сентябрь куни вилоят Туризмни ривожлантириш департаменти раҳбарияти бошчилигида туман ҳокимлиги ва Миллий гвардия масъуллари, маҳалла фуқаролар йиғини раиси, ташаббускор тадбиркорлар иштирокида ҳудудда олиб борилаётган ишлар юзасидан мониторинг олиб борилган.

Фото: Бухоро вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти ахборот хизмати

Маълум қилинишича, мониторинг давомида маҳаллада етиштирилаётган узум, анжир, анор боғлари мавжуд хонадонларда оилавий меҳмон уйлари ташкил этилаётгани кўздан кечирилган. Бундан ташқари, мутасаддилар томонидан қўшимча тарзда қуритилган мевалар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш борасида таклиф ва тавсиялар берилган.

Фото: Бухоро вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти ахборот хизмати

Шунингдек, мазкур маҳаллада яшовчи фуқаро Қўзи Саидов қишлоқда музей ташкил этишни режалаштирган. Қўзи Саидов ушбу тарихий музейни йиллар давомида тўплаган ҳудуднинг кўп йиллик тарихини ўзида акс эттирадиган экспонатлар билан бойитишини таъкидлаган.

Фото: Бухоро вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти ахборот хизмати

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухорода туризм соҳасида бизнес ғоя ва стартап лойиҳалар танлови эълон қилинди. Кейинчалик Бухорода инновацион туризм маркази иш бошлагани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар