Фоторепортаж: Бухорода инновацион туризм маркази иш бошлади

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан 30 август, якшанба куни ОАВ вакиллари ва блогерлар учун Бухоро вилояти Ромитан туманида ташкил этилган «Bukhara Desert Oasis & SPA» дам олиш маскани бўйлаб инфо-тур ташкил этилди. Бу ҳақда «Tez News» мухбири Шоҳруҳ Ҳайдаров хабар берди.

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Дастлаб, «Bukhara Desert Oasis & SPA» дам олиш масканининг расмий очилиш маросими ўтказилди. Тадбир Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган бўлиб, маросимни Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Улуғбек Азамов бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимовнинг табрик сўзини ўқиб эшиттириш билан очиб берди.

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

«Бугун юртимизда туризм соҳасини пандемия шароитига мослаштирган ҳолда ривожлантиришнинг долзарб чоралари кўрилмоқда. Қисқа муддатда фойдаланишга топширилаётган ушбу объект тез фурсатда маҳаллий ва хорижий меҳмонларнинг севимли жойига айланиб улгуради», — дейди Улуғбек Азамов.

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Очилиш маросимида, шунингдек, Бухоро вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи Фарҳод Умаров, Инновацион туризм кластери ғоя муаллифи Туйғун Бобоев, Инновацион туризм кластери арт директори Наргиза Мирзаулокова, «Safari Vogue» МЧЖ раҳбари, инновацион туризм кластери ижрочи директори Насриддин Файзиев ва бошқа мутасадди раҳбарлар қатнашган.

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Таъкидланишича, мазкур туристик мажмуа ушбу ҳудуднинг 10,0 гектар майдонини эгаллаган бўлиб, қўшимча 30,0 гектар майдонда агро-эко боғлар ва иссиқхоналар барпо этилган. Объектнинг биринчи босқичида 500 нафар, кейинги босқичларида эса бир вақтнинг ўзида минг нафардан ортиқ дам олувчилар ва сайёҳларни қабул қилиш имконияти яратилади. Ушбу сайёҳлик дам олиш маскани ишга тушгандан сўнг 100 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилган.

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Қайд этилишича, «Bukhara Desert Oasis & SPA» сайёҳлик объектида ўрта асрлардаги Бухоронинг тарихий манзаралари — Варахша терассаси, Сардоба, карвонсарой мажмуаси, пляж ва ҳозирда 80 ўринга мўлжалланган ўтовлар, миллий ва Европа таомлари ресторанлари, спорт ўйингоҳи, от спорти майдони, автотураргоҳ, квадроцикллар, от ва туяларда саёҳат, электромобиль, «Jeep» транспортлари каби турли қўшимча хизматларни ҳам ўз ичига олади. Масканга ташриф буюрувчилар учун очиқ табиат қўйнида театрлаштирилган томошалар ва кўнгилочар шоудастурлари намойиши йўлга қўйилган.

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосарининг берган маълумотларига кўра, 2019 йилда Бухорога ташриф буюрган сайёҳлар оқими қарийб 3,5 бараварга, биргина хорижий туристлардан вилоят иқтисодига 130 миллион доллардан зиёд тушум кузатилган, яъни 4 йил аввалги кўрсаткич (25 миллион доллар)га нисбатан 5 бараварга кўпайган.

Шу билан бирга, Бухородаги жойлаштириш воситалари уч маротабага ортиб, айни пайтда жами 366 тани ташкил этган. Шундан 151 та меҳмонхона, 36 та хостел,  179 та оилавий меҳмон уйлари фаолият юритмоқда. Хусусан, Бухоро яқинидаги Тўдакўл сув ҳавзаси қирғоғида яқинда иш бошлаган «Пляж туризми» маскани, Қорақир, Оғитма, Шўркўл, Зикри, Девхона, Хадича кўллари бўйида туризм объектлари ташкил этилган.

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Маълум бўлишича, ушбу маскан яратилишидан олдин давлат раҳбари қарорига мувофиқ, бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов ва Бухоро вилояти ҳокимлиги билан биргаликда жойларга чиққан ҳолда, туризмни жадал ривожлантиришга қаратилган ислоҳотларни муҳокама қилиб, Ромитан тумани Варахша массивида сайёҳлик дам олиш масканларини ташкил қилишга доир тегишли тавсияларни берган.

 

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Tez News»

Маълумот учун, Тўдакўл қирғоғида қиймати 6 миллион долларни ташкил этган сайёҳлик курорти очилган.

Аввалроқ Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси ташкил этилгани, Бухорода туризм соҳасида бизнес ғоя ва стартап лойиҳалар танлови эълон қилингани ва Россиянинг технологик компанияларидан бири Наманганда туризм соҳаси учун сунъий интеллект жорий этиши ҳамда Чодакда фин услубидаги кемпинг, коттеж ва ўтовлардан иборат туризм маркази ташкил этилиши ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар