Бағдодда «Lacetti» уриб юборган фуқаро шифохонада вафот этди

Фарғона вилояти Боғдод туманида «Lacetti» ҳайдовчиси пиёдани уриб юборган. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, Бағдод туманида 27 cентябрь куни фуқаро И.A. бошқарувидаги «Lacetti» Янгиқўрғон қишлоғи ҳудудида кетаётиб, фуқаро M.Б.ни уриб юборган. Оқибатда пиёда M.Б.га кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан, 30 сентябрь куни шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бағдод тумани Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Маълумот ўрнида, юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Aввалроқ Фарғона шаҳрида «Маtiz» йўл четидаги бетонга урилиши оқибатида ҳайдовчи ҳалок бўлгани ҳақида хабар бериганди.

Янгиликлар