Тошкентдаги 31 та ОТМда дарслар бошланиш соати кечиктирилди

Пойтахт Тошкентнинг қатор олий таълим муассасаларида дарсларнинг бошланиш вақти ўзгаради. Унга кўра, аксарият ОТМларда ўқув жараёнларининг бошланиш вақтида соат 9:30 дан этиб белгиланмоқда.

Қайд этилишича, дарслар бошланиши соатлари бўйича ўзгариш 31 та ОТМга тегишли.

Вазирликнинг маълум қилишича, пойтахт метрополитенида йўловчи оқимини тўғри тақсимлаш, талабаларнинг ўз вақтида дарс машғулотларига етиб боришлари учун қулайлик яратиш мақсадида бекатларга яқин жойлашган олий таълим муассасаларининг мақбуллаштирилган иш графиги тасдиқланган.

Унга кўра, 2023 йил 9 январдан қуйидаги расмда келтирилган таълим масканлари талабалари ўзгарган график асосида дарсларга қатнашади.

Янгиликлар