Ўзбекистоннинг жаҳон паспорт индексидаги ўрни маълум бўлди

Ўзбекистон жаҳон пасспорт рейтингида 67-ўринни эгаллади.

Маълумотларга кўра, дунёнинг 25 та давлатида ўзбекистонликлар учун визасиз режим мавжуд бўлиб, виза расмийлаштирилганда яна 42 тага бориш мумкин. Бундан ташқари, ўзбекистонликлар белгиланган тартибда кириш визаларини расмийлаштирган ҳолда 131 та давлатга ҳам давлатга бора олади.

Қайд этилишича, жаҳон рейтингида БМТга аъзо 193 та давлат ва 6 та ҳудуд — Тайван, Макао ва Гонконг, Косово, Фаластин ҳудуди ва Ватикан иштирок этган. Энг кучлиси БАА фуқароларининг паспорти бўлган, улар учун 113 та давлатда визасиз режим мавжуд, яна 53 та давлатга келганида визани олиш имкони бор.

“Энг кучсиз паспорт Афғонистон паспорти бўлди. Чунки бу мамлакат аҳолиси фақат тўртта давлатга визасиз бориши мумкин, яна 31 давлатда виза мамлакатга борилгандан кейин берилади.

Таъкидланишича, МДҲ минтақасида Молдова етакчи ўринни эгаллаган. 116 та давлат кўрсаткичи билан 35-ўринда қайд этилган. Ҳамдўстлик мамлакатлари орасида энг кучсиз паспорт Туркманистонга тегишли экани келтирилган (73-ўрин; индекс – 60).

«Мамлакат паспорти қанчалик кучли бўлса, индекс шунчалик юқори бўлади. Индексни ҳисоблашда паспортларнинг ҳаракатчанлиги (мамлакатга визасиз саёҳат, борилганидан сўнг бериладиган визалар, эТА ва эВиса) ҳамда Инсон тараққиёти индекси биргаликда баҳоланди», дейилади хабарда.

Янгиликлар