Тошкент вилоятида 2 гектар ерни 140 минг долларга сотмоқчи бўлган эркаклар ушланди

Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида 2 гектар ерни 140 минг долларга сотмоқчи бўлган эркаклар ушланди.

Маълум бўлишича, Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида яшовчи «Алишер» ва «Дилмурод» исмли шахслар Оҳангарон тумани ҳудудида жойлашган 1,87 гектар бўш ер майдонини харидорга ҳеч қандай ҳужжатсиз (ноқонуний равишда) 140 минг долларга сотмоқчи бўлган ва олдиндан аванс сифатида 10 минг доллар миқдоридаги пулни талаб қилиб, ернинг кадастр ҳужжатларини кейинчалик тўғрилаб беришни ваъда қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ Жиноят қидурув бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ва Ер ресурсларни талон-тарож қилишга қарши кураши бўлинмаси ходимлари томонидан Нурафшон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда 1976 йилда туғилган А.З. ва Д.Т. талаб қилинган 10 минг доллар миқдоридаги пулни пора тариқасида олган вақтида холислар иштирокида қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан ушланган шахслар ва уларга нисбатан тўпланган ҳужжатлар Нурафшон шаҳар ИИБга топширилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар