Ўзбекистонда 3 июнь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистонда 3 июнь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди.

Хабарга кўра, республиканинг барча вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади, 12–17 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 16–18 даража, кундузи 28–30 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида  ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8–13 даража, кундузи 13–18 даража бўлади.

Янгиликлар