Олтиариқда яшаш хонадонидан чиқиб кетган қиз Ёзёвон туманидан топилди
Фарғона вилояти Олтиариқ туманида 2 июнь куни бедарак йўқолган 21 ёшли фуқаро Ёзёвон туманидан топилди, деб хабар берди вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати.
Маьлум бўлишича, фуқаро Собирова Маҳлиё Олтиариқ тумани Тошхирмон кўчаси 331-уй — яшаш хонадонидан 2 июнь куни чиқиб кетиб, қайтиб келмасдан, бедарак йўқолган.
Ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси Жиноят қидирув бўлими ҳамда Олтиариқ тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида бедарак йўқолган Собирова Ёзёвон туманидан топилиб, ота-онасига соғ-саломат ҳолда топширилган.
Аввалроқ Қувасойда бедарак йўқолган фуқаро Тошкент вилоятидан топилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Фарғонада бедарак йўқолган 27 ёшли қиз қидирилаётганлиги маьлум қилинганди.