Андижонда 2020/2021 ўқув йилида салкам 60 минг бола 1-синфда ўқишни бошлайди

Андижон вилоятида 2020/2021 ўқув йилида салкам 60 минг нафар бола 1-синфда ўқишни бошлайди. Бу ҳақда вилоят Халқ таълими бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, янги ўқув йилида Андижон вилоятидаги 764 та умумтаълим мактабида қарийб 60 минг нафар бола 1-синфда ўқишни бошлайди. Вилоят бўйича жами ўқувчилар сони 575 минг нафарни ташкил этади.

Шунингдек, вилоятда янги ўқув йилига тайёргарлик кўрилиб, бир қатор умумтаълим мактаблари таъмирланди. Хусусан, инвестиция дастури асосида 33 та мактаб сифатли таъмирдан чиқарилди, маҳаллий бюджет ҳисобидан эса 20 та мактабни таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда пандемия шароитида мактабларда дарс жараёнини ташкил этишнинг вақтинчалик тартиби белгилангани ҳақида хабар берилганди.

Маълумот учун, Қоракўлда қиймати 50 миллиард сўм бўлган халқаро математика мактаби фойдаланишга топширилади.