Қувасойда «Tico»нинг ағдарилиши оқибатида ҳайдовчи ҳалок бўлди

Фарғона вилояти Қувасой шаҳрида «Tico»нинг ағдарилиши оқибатида ҳайдовчи шифохонада вафот этди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ aхборот хизмати хабар қилди.

Фото: Фарғона вилояти ИИБ aхборот хизмати

Хабарга кўра, Қувасой шаҳрида 29 август куни фуқаро Т.М. «Tico» русумли автомашинасини Янгийўл кўчасида бошқариб кетаётган вақтида бошқарувни йўқотиб, йўлнинг чап томонига ағдарилиб кетади. Оқибатда ҳайдовчи Т.М. шифохонада вафот этган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бувайдада 2 та «Nexia-2» ва велосипед иштирокида ЙТҲ содир бўлиши натижасида велосипед ҳайдовчиси касалхонада вафот этгани ҳамда Марғилонда «Cobalt» ва «Spark» тўқнашиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар