Марғилонда «Cobalt» ва «Spark» тўқнашиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди (фото)

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида «Cobalt» ва «Spark» тўқнашиб кетиши оқибатида 2 йигит ҳалок бўлди, 3 нафар фуқаро шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда Республика Ички ишлар вазирлиги ЙҲХББ ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: Ички ишлар вазирлиги ЙҲХББ ахборот хизмати

Хабарга кўра, Марғилон шаҳардаги Ҳиёбон кўчасидан ўтган кўприк устида 26 август куни ҳайдовчи 1998 йилда туғилган A.Р. «Cobalt» русумли автомобилни юқори тезликда бошқариб кетаётиб, йўлнинг хавфли бурилиш жойида руль бошқарувини йўқотиши оқибатида ажратиб турувчи бордюр устидан ҳаракатланиб ўтган ва қаршисидан келаётган «Spark» билан тўқнашган.

Фото: Ички ишлар вазирлиги ЙҲХББ ахборот хизмати

Натижада «Cobalt» ҳайдовчиси 22 ёшли A.Р. воқеа жойида ва йўловчиси 22 ёшли М.Ғ. шифохонада вафот этган. «Spark» ҳайдовчиси 34 ёшли Ш.A. ҳамда йўловчилари: 46 ёшли Х.М. ва 30 ёшли A.О.лар тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Фото: Ички ишлар вазирлиги ЙҲХББ ахборот хизмати

Мазкур ЙТҲ юзасидан 26 август куни Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (Одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фото: Ички ишлар вазирлиги ЙҲХББ ахборот хизмати

Эслатиб ўтамиз, Пунгон—Наманган йўлида «Spark» ва юк машинаси иштирокида содир бўлган ЙТҲ оқибатида йўловчилардан бири ҳалок бўлгани ҳамда Водий—Тошкент автомобиль йўлида «Isuzu» йўл ўртасидаги темир тўсиққа бориб урилиши оқибати ёнғин келиб чиққани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар