Бувайдада 2 та «Nexia-2» ва велосипед иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Велосипед ҳайдовчиси касалхонада вафот этди (фото)

Фарғона вилояти Бувайда туманида 26 август куни 2 та «Nexia-2» ва велосипед иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ aхборот хизмати хабар қилди.

Фото: Фарғона вилояти ИИБ aхборот хизмати

Хабарга кўра, Ўрта қишлоғи ҳудудида 26 август куни фуқаро Т.Б. «Nexia-2» русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган С.Н. бошқарувидаги «Nexia-2» билан тўқнашиши оқибатида Т.Б бошқарувни йўқотиб, велосипедда ҳаракатланиб келаётган Б.Ш.ни уриб юборган. Натижада Б.Ш. тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Фото: Фарғона вилояти ИИБ aхборот хизмати

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Бувайда тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фото: Фарғона вилояти ИИБ aхборот хизмати

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда «Зил-1360» юк машинаси маст пиёдани босиб ўлдиргани, Бухорода «Matiz» ва «Lacetti» иштирокидаги ЙТҲ оқибатида бир киши вафот этгани, Пунгон—Наманган йўлида эса «Spark» ва юк машинаси иштирокида содир бўлган ЙТҲ оқибатида йўловчилардан бири ҳалок бўлгани ҳақда хабар берилганди.

Янгиликлар