Хонободда АЁҚШ биноси 24 млн сўм солиқ қарздорлиги сабаб хатланди

Андижон вилояти Хонобод шаҳрида 2 октябрь куни АЁҚШ биноси 24 482 739 сўм солиқ қарзи учун хатланди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Мажбурий ижро бюроси Андижон вилоят бошқармаси ахборот хизмати

Маълум қилинишича, МИБ Хонобод шаҳар бўлими ижро иши юритувида «Xon city» МЧЖ ҳисобидан ундирувчи давлат солиқ инспекцияси фойдасига жами 24 482 739 сўм солиқ қарзи ундириш тўғрисидаги ҳужжат юзасидан ижро ҳаракатлари олиб борилган.

Фото: Мажбурий ижро бюроси Андижон вилоят бошқармаси ахборот хизмати

Ижро харакатлари давомида қарздорга ҳужжатининг ижросини таъминлаш юзасидан бир неча маротаба огоҳлантириш хатлари берилган. Ундан расман тушунтириш хатлари олинган.

Шунингдек, «МИБ-порталь» дастури орқали аниқланган, қарздорга тегишли бўлган Хонобод шаҳар «Анҳор» маҳалласи худудида жойлашган, қурилиши тугалланмаган ёқилғи қуйиш шохобчаси бино иншоотлари тегишли тартибда ДСИ ва холислар иштирокида рўйхатга олиниб, хатланган.

Аввалроқ Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг «Equinox» автомобили салкам 350 миллион сўм қарздорлик сабаб хатлангани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Андижон шаҳрида банкдан фуқаро фойдасига салкам 69 миллион сўм ундириб берилган.

Янгиликлар