Наманганда ўтган 9 ойда қарийб 117 минг тонна гўшт етиштирилди

Наманган вилоятида ўтган 9 ой давомида 116 минг 800 тонна гўшт ишлаб чиқарилганлиги маълум бўлди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Tez News»

Таъкидланишича, вилоят статистика бошқармаси маълумотларига кўра, ўтган 9 ой давомида Наманган вилоятида барча тоифадаги хўжаликлар томонидан тирик вазнда 116 минг 800 тонна гўшт ишлаб чиқарилган. 2019 йилнинг мос даври билан солиштирилганда гўшт ишлаб чиқариш ҳажми 3,6 фоизга ошган.

Қайд этилишича, 2020 йил январь—cентябрь ойларида ҳудудлар кесимда гўшт ишлаб чиқариш бўйича энг юқори улуш қуйидаги ҳудудларга тўғри келади:

  • Наманган шаҳри — 28 минг 235 тонна;
  • Янгиқўрғон — 13 минг 221 тонна;
  • Наманган — 11 минг 159 тонна;
  • Чуст — 10 минг 746 тонна.

Маълумот ўрнида, гўшт ишлаб чиқариш умумий ҳажмидан 95,4 фоизи деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликлари хиссасига тўғри келади.

Аввалроқ Наманганда ўтган 9 ойда қанча ун ишлаб чиқарилгани маълум қилингани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар