Қўрғонтепада ўтган 9 ойда қанча картошка етиштирилгани маълум қилинди

Aндижон вилояти Қўрғонтепа туманида 2020 йилнинг ўтган 9 ойида 27 минг тоннагa яқин картошка етиштирилгани маълум қилинди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: «Tez News»

Хабарга кўра, картошка маҳсулотини истеъмол қилиш, бир киши учун бир йилда ўртача 50,4 килограмни ташкил қилгани ҳолда туманда жами 11 минг тонна истеъмол ҳажмини қоплашни талаб этилади. Маълум қилинишича, 2020 йил режасига асосан жами ҳисобда 1793 гектар майдонларда 42 минг тонна картошка ҳосили йиғиб олиш режалаштирилган:

  • 128 та фермер хўжалигидаги 1 минг 505 гектар ер майдонида;
  • аҳоли томорқаларидаги 261 гектар майдонда;
  • деҳқон хўжаликларидаги 27 гектар майдонда.

Қайд этилишича, ўтган 9 ой давомида 27 минг тоннага яқин картошка етиштирилди, бу эса йиллик режанинг 64 фоизни ташкил этади. Йиғиб олиниши давом этаётган картошка ҳосили туман аҳолисининг истеъмоли ва захирасидан ортади. Таъкидланишича, туман қўшимча тарзда Хонобод ва Aндижон шаҳри аҳолиси учун 31 минг тонна картошка маҳсулотларини етказиб бера олади.

Аввалроқ Ўзбекистонда асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг захира ҳажмлари белгиланганди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудида озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича жамғармалар ташкил этилиши ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар