Наманганда қанча қишлоқ хўжалиги маҳсулоти захира қилингани маълум бўлди

Наманган вилоятида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг захира ҳажмлари таҳлил қилинди. Бу ҳақда  вилоят Иқтисодий тараққиёт бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Наманган шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ҳамда 4 та сектор рахбарлари томонидан олинган ҳисоб-китобларга кўра, асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари заҳирасини яратиш ҳажми 66 минг тоннани ташкил этган. Шундан 35 минг тоннаси картошка, 14 минг тоннаси пиёз, 11 минг тоннаси сабзи, 6 минг тоннаси гуруч маҳсулоти ҳисобланади.

  • Деҳқон бозорлар томонидан жами 4,1 минг тонна (картошка 1,8 минг тонна, пиёз 911 тонна, сабзи 756 тонна ва гуруч 595 тонна);
  • Йирик корхона ва ташкилотлар томонидан жами 38,5 минг тонна (картошка 22,6 минг тонна, пиёз 8,4 минг тонна, сабзи 5,8 минг тонна ва гуруч 3,7 минг тонна);
  • Фермер ва агрофирмалар томонидан жами 16,3 минг тонна (картошка 8,4 минг тонна, пиёз 3,8 минг тонна, сабзи 2,9 минг тонна ва гуруч 1,1 минг тонна);
  • Ижтимоий соҳа муассасалар томонидан жами 2,9 минг тонна (картошка 1,7 минг тонна, пиёз 507 тонна, сабзи 585 тонна ва гуруч 152 тонна) ташкил этади.

Мавжуд омборлар сони 722 та бўлиб, умумий қуввати 80,9 минг тоннани ташкил этади.

  • омборхоналар — 655 та 26,7 минг тонна;
  • совуткичли камералар — 67 та 54,2 минг тонна. Талаб этиладиган маблағ 170,5 миллиард сўм ҳисобланади. Бундан тадбиркорларнинг ўз маблағи 141,6 миллиард сўм ва банк кредити 21,1 миллиард сўм, бюджет маблағлари эса 7,9 миллиард сўмни ташкил этади.

Шунингдек, Наманган вилоят аҳолисининг 2020—2021 йиллар қиш-баҳор мавсумида сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича тизимли ишлар олиб борилаётгани маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманганда сўнгги 9 ойда 6 мингдан зиёд тадбиркорлик фаолияти тикланганди. Шунингдек, Наманганда 2020 йилнинг январь—сентябрь ойларида 400 дан ортиқ оилавий корхона ташкил этилгани хабар қилинганди.

Янгиликлар