Uzum Market FBS модели бўйича ишлаш шартларини янгилайди ва янги тоифаларни ишга туширади

2025 йил 10 ноябрдан бошлаб Uzum Market FBS (Fulfillment by Seller) модели бўйича ишлаш шартларини янгилаяпти. 

Uzum Market сотувчилар билан ўзаро ҳамкорлик жараёнларини такомиллаштиришда давом этмоқда. Ўзгаришлар харидорлар учун хизмат кўрсатишнинг шаффофлиги, барқарорлиги ва сифатини оширишга қаратилган.

Энди қоидаларга жарималар қўлланилиши мумкин бўлган ҳолатлар бўйича аниқликлар киритилди:

• агар буюртма сотувчининг ташаббуси билан бекор қилинган бўлса;

• агар буюртма йиғиш муддати тугаганлиги сабабли автоматик равишда бекор қилинган бўлса;

• агар сотувчи буюртмани бажариш муддатини мустақил равишда узайтирса ёки тизим ҳаракатсизлик туфайли буни автоматик равишда амалга оширса.

Жарима миқдори ўзгаришсиз қолади —  бекор қилинган буюртма қийматининг 5 %и, бироқ битта буюртма учун 5 000 сўмдан кам ва 30 000 сўмдан кўп бўлмаган миқдорда.

Янгиланган оферта бандлари билан ҳавола орқали  батафсил танишишингиз мумкин.

Бундан ташқари, Uzum Market янги товар тоифаларини ишга тушириб, сотувчиларга ассортиментни кенгайтириш ва платформада сотувларни кўпайтириш учун янада кўпроқ имкониятлар тақдим этмоқда.

Реклама ҳуқуқлари асосида.

 

Ўзбекистон