Наманганда сўнгги 9 ойда 6 мингдан зиёд тадбиркорлик фаолияти тикланди

Наманган вилоятида сўнгги 9 ойда 6 мингдан зиёд тадбиркорлик фаолияти тикланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: ДХА Наманган вилоят бошқармаси матбуот хизмати

Маълум қилинишича, сўнгги 9 ойда Наманган вилояти бўйича фаолияти тикланган тадбиркорлар сони жами 6025 тани ташкил этган. Улардан 114 таси юридик шахс ҳамда 5911 та якка тартибдаги тадбиркордир.

Қайд этилишича, мазкур ишда вилоятдаги давлат хизматлари марказлари фуқароларга ёрдам берган.

Бундан аввал Қўқон шаҳар ДХМ 16 нафар тадбиркорнинг фаолияти тикланишга ёрдам бергани ҳақида хабар қилинган эди. Шунингдек, Поп ва Учқўрғон туманларининг чекка қишлоқларида ДХМ филиаллари очилгани маълум қилинди.

Янгиликлар