Қўқон шаҳар ДХМ 16 нафар тадбиркорнинг фаолияти тикланишга ёрдам берди

Қўқон шаҳар ДХМ 16 нафар тадбиркорнинг фаолияти тикланишга ёрдам берди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Қўқон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, 3 октябрь, шанба куни марказ томонидан бир қатор тадбиркорлар фаолиятини тиклашга ва ЯТТлар давлат рўйхатидан ўтишига кўмаклашган.

Фото: Қўқон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, марказ мутахассислари шаҳар солиқ хизмати ходимлари билан ҳамкорликда мазкур иш куни давомида:

  • «Фаробий» савдо комплексида фаолият юритадиган 5 нафар якка тартибдаги тадбиркорлар фаолияти қайта тикланиб, 1 нафар якка тартибдаги тадбиркор;
  • «Қўқон» савдо комплексида фаолият юритадиган 7 нафар якка тартибдаги тадбиркор фаолияти қайта тикланиб, 2 нафар ЯТТ;
  • «Ризқ-Барака» савдо комплексида 4 нафар тадбиркор фаолияти қайта тикланиб, яна 4 нафар ЯТТ давлат рўйхатидан ўтказилган.

Шунингдек, мазкур марказ томонидан мурожаатчиларга пандемия шароитида тадбиркорлик субъектларига ҳукумат томонидан берилган имтиёзлар хусусида маълумотлар бериш йўлга қўйилган.

Аввалроқ Наманган шаҳрида юридик марказ фаолиятини бошлагани ҳақида хабар берилган эди. Бундан ташқари, Фарғонада давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази иш бошлагани маълум қилинди.

Янгиликлар