Наманган шаҳрида юридик марказ фаолиятини бошлади
Наманган вилояти Наманган шаҳрида юридик марказ иш фаолиятини бошлади. Бу ҳақда вилоят Адлия бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Вазирлар Маҳкамасининг 17 сентябрдаги «Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини эксперимент тариқасида ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида Наманган шаҳрида эксперимент тариқасида давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизматлар кўрсатиш маркази ташкил этилиши белгиланган.
Қайд этилишича, қарорга мувофиқ, 2 октябрь, жума куни Наманган шаҳар адлия бўлими ҳузурида давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизматлар кўрсатиш маркази иш фаолиятини бошлаган.
Маълумот учун, шаҳар адлия бўлими ҳузуридаги давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш маркази 5 та штат бирлигидан иборат.
Аввалроқ Наманганда аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази биноси ва 5,5 миллиард сўмлик футбол мактаби фойдаланишга топширилгани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Наманган шаҳри, Марҳамат ва Қарши туманларида ташкилотларга юридик хизмат кўрсатиш марказлари очилиши ҳамда Попда Давлат хизматлари марказининг янги филиали очилгани маълум қилинди.