Наманган шаҳри, Марҳамат ва Қарши туманларида ташкилотларга юридик хизмат кўрсатиш марказлари очилади

Ўзбекистонда эксперимент тариқасида давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш марказлари ташкил этилади. Бу ҳақда ЎзA хабар қилди.

Фото: ЎзA

Хабарга кўра, ушбу марказлар Наманган шаҳри, Марҳамат ва Қарши туманларида ташкил этилади. Ушбу марказлар бюджетдан молиялаштириладиган туман (шаҳар) давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматларидаги мавжуд штат бирликларини қисқартириш ҳисобига туман (шаҳар) адлия бўлимлари ҳузурида очилади.

Қайд этилишича, марказлар Наманган шаҳрида 5 та, Марҳамат туманида 4 та, Қарши туманида 3 та штат бирликлари (бошлиқ ва етакчи юрисконсулт лавозимлари)дан иборат бўлади.

Маълум бўлишича, 25 cентябрга қадар марказлар ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ўртасида ўзаро ишни ташкил қилишнинг ягона электрон тизими ишга туширилади.

Фото: ЎзA

Шунингдек, марказлар очилиши муносабати билан Наманган шаҳрида 9 та, Марҳамат ва Қарши туманларида 7 тадан — жами 23 та юридик хизмат штат бирлиги қисқартирилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Япония Ўзбекистондаги АТК лойиҳаларига қарийб 163 миллион доллар кредит ажратиши ҳамда Қўрғонтепадаги собиқ футбол майдони ўрнида 12 миллиард сўмлик тадбиркорлик лойиҳаси амалга оширилиши ҳақда хабар қилинганди.

Янгиликлар