Наманганда 5,5 млрд сўмлик футбол мактаби фойдаланишга топширилди (фото)

Наманган вилояти Наманган шаҳрида умумий қиймати 5,5 миллиард сўм бўлган футбол мактаби фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Наманган шаҳрида 1-сонли вилоят футбол мактаби учун қурилган бино фойдаланишга топширилган.

Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Тадбирда жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, вилоят ҳокими ва вилоят футбол ассоциацияси раҳбари Хайрулло Бозоров иштирок этган.

Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Мактаб қурилиш ишларига маҳаллий бюджетдан 5,5 миллиард сўм сарфланган. Мазкур мактабда футболчи ва мураббийлар учун 156 ўринли икки қаватли турар-жой, 2 та сунъий қопламали мини-стадион ва машғулот зали мавжуд эканлиги қайд этилган.

Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Aввалроқ Каттақўрғонда 14 йилдан бери фойдаланилмаётган боғча капитал таъмирлангани ва Улуғнорда маданият маркази фойдаланишга топширилгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Риштонда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси номига қўйилган спорт мажмуаси очилгани ва Наманганда аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази биноси фойдаланишга топширилгани маълум қилинди.

Янгиликлар