Улуғнорда маданият маркази фойдаланишга топширилди (фото)

Андижон вилояти Улуғнор туманида маданият маркази фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Улуғнор туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Ҳокимликнинг маданият бўлимига қарашли «Овулмат» маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган «Гулистон» маданият маркази қайта таъмирланиб, фойдаланишга топширилди. Марказнинг очилиш маросимида маданият вазирининг ўринбосари Фарҳод Жўраев, туман ҳокими ва мутасадди ташкилот вакиллари иштирок этди.

Фото: Улуғнор туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Тадбирни туман ҳокими Дониёрбек Махсудов кириш сўзи билан очиб берди. У маданият маркази болаларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида барпо этилгани, бундан кейин маҳалла фарзандлари санъат билан шуғулладиган жой бўлиб хизмат қилишини таъкидлади.

Фото: Улуғнор туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Улуғнор туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Улуғнор туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Улуғнор туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Улуғнор туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Аввалроқ Самарқандда Миллий гвардиянинг янги биноси фойдаланишга топширилгани, Каттақўрғонда 14 йилдан буён фойдаланилмаётган боғча капитал таъмирлангани хабар қилинган эди.

Янгиликлар