Риштонда Иккинчи Жаҳон уруши қатнашчиси номига қўйилган спорт мажмуаси очилди (фото)
Фарғона вилояти Риштон туманида Иккинчи Жаҳон уруши қатнашчиси номига қўйилган спорт мажмуаси очилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Мамадали Топволдиев номига қўйилган спорт мажмуасининг очилиш маросимида туман ҳокими Суфҳонжон Солиев, туман прокурори Шерзод Мавлонов, туман ИИБ бошлиғи Зиёҳиддин Ғофуров ҳамда туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими бошлиғи Ҳ.Aбдуқодиров иштирок этган. Cпорт мажмуасида Иккинчи Жаҳон уруши қатнашчиси Мамадали Топволдиевнинг бюсти ҳам жойлашган.
Қайд этилишича, маросимда сўзга чиққан туман ҳокими ўз нутқида қаҳрамон ҳақида, унинг тинчлик даврида халқ фаровонлиги йўлида қилган ишлари, қишлоқларни ободонлаштириш борасида олиб борган меҳнати ҳамда қаҳрамоннинг ҳаёти йўли ибрат бўлиши ҳақида таъкидлаган.
Шунингдек, маросимда туман прокурори, қаҳамоннинг қизи ва набираси сўзга чиққан.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жалақудуқ туманида 60 ўринли хусусий шифохона очилгани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Попда лойиҳа қиймати 3 миллиард сўм бўлган хайдовчиликка ўқитиш маркази очилгани маълум қилинди. Сўнгра Балиқчида 450 кишини иш билан таъминлайдиган ип-калава корхонаси ишга тушган.