Попда лойиҳа қиймати 3 млрд сўм бўлган хайдовчиликка ўқитиш маркази очилди (фото)

Наманган вилояти Поп туманидаги «Ором» маҳалласида лойиҳа қиймати 3 миллиард сўм бўлган хайдовчиликка ўқитиш маркази фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Поп тумани ҳокимлигининг ахборот хизмати

Ўқув марказида 20 та ўқув автомашиналари мавжуд бўлиб, 20 иш ўрни ташкил қилинган. Шунингдек ўқув маркази «А», «Б», «С», «Д», «Е» тоифадаги ҳайдовчиларни тайёрлайди.

Фото: Поп тумани ҳокимлигининг ахборот хизмати

Фото: Поп тумани ҳокимлигининг ахборот хизмати

Фото: Поп тумани ҳокимлигининг ахборот хизмати

Очилиш маросимида Поп тумани Йўл хавфсизли хизмати бошлиғи, туман ИИБ бошлиғи ўринбосари, туман ДХМ бошлиғи ва нуронийлар иштирок этган.

Маълумот учун, Нурободда 428 миллион сўмга қурилган 3 та мактабнинг филиал биноси фойдаланишга топширилган.

Аввалроқ Иштихонда бир кунда жами 250 ўринли 3 та боғча фойдаланишга топширилгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, йил сўнгига қадар Ўзбекистон бўйлаб 15 та янги кинотеатр фойдаланишга топширилиши маълум қилинди.

Янгиликлар