Жалақудуқ туманида 60 ўринли хусусий шифохона очилди (фото)
Андижон вилояти Жалақудуқ тумани «Қўштерак» маҳалласида тиббий хизмат кўрсатиш хусусий шифохонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, мазкур шифохона тиббиёт соҳасида тажрибага эга бўлган шифокор Маматисақов Хусанбой томонидан қурилиб битказилган. Шифохона 60 ўринга мўлжалланган бўлиб, бу ерда 10 дан ортиқ малакали шифокор ва 10 га яқин ёш кадр аҳолига тиббий хизмат кўрсатади.
Очилиш маросимида вилоят прокурорининг ўринбосари, вилоят Халқ қабулхонаси раҳбари, туман сектор раҳбарлари ва бошқа тааллуқли мутасадди ташкилот вакиллари иштирок этдган.
Аввалроқ Бухородаги Aдоқ қишлоғида 110 миллион сўмлик инвестиция киритилган шифохона ишга тушгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Наманганга 15 миллиард сўмдан ортиқ маблағ эвазига 42 турдаги тиббий қурилма келтирилгани маълум қилинган.