Фарғонада давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази иш бошлади (фото)

Фарғона давлат университетида давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази иш фаолиятини бошлади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Таъкидланишича, марказ Президентнинг «Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 мартдаги 117-сонли қарорига асосан ташкил этилган.

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Марказнинг очилиш маросими 3 сентябрь куни бўлиб ўтган ҳамда дастлабки тингловчилар ўқув жараёнларига қабул қилинган. Очилиш маросимида вилоят ҳокимлиги ҳамда Фарғона давлат университети мутассаддилари, марказ раҳбари ва масъул ходимлари, ОAВ вакиллари иштирок этган.

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Фарғона вилоятидаги шаҳар, туман ҳокимларининг Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчилари,  ҳокимликларнинг Девонхона мудирлари ҳамда вилоят Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси масъул ходимларидан иборат дастлабки тингловчилар таркиби шакллантирилиб, малака оширишга жалб этилган.

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, марказ ўз фаолиятини Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети билан узвий ҳамкорликда олиб боради. Тингловчиларга Фарғона давлат университетининг профессор ўқитувчилари жалб этилиб, лотин ёзувига асосланган давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш методикаси бўйича чуқурлаштирилган ўқув дастури асосида билим берилади.

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Aввалроқ Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев Риштон да қурилиши тугалланган ўзбек-тожик «Дўстлик уйи» билан танишгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, вилоят ҳокими Тошлоқ туманида жойлашган Жанубий Корея билан ҳамкорликдаги «Agroimpeks VALLEY» корхонасини бориб кўргани хабар қилинган.

Янгиликлар