Шуҳрат Ғаниев Риштондаги «Дўстлик уйи»да Навоий ва Жомий ғазалларини ўқиди

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев 4 август куни Риштонда қурилиши тугалланган ўзбек-тожик «Дўстлик уйи» билан танишди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, вилоят ҳокими меҳнат фахрийси Турсинхўжа Aбдураҳмонов билан бинони айланиб, қурилиш тарихи, услуби ҳақида суҳбат қурган. Ўзбек-тожик «Дўстлик уйи» иш фаолияти режасига таклифлар киритилган.

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

«Бу ер мушоиралар, учрашувлар, маърифий суҳбатлар ўтказиладиган маънавият марказига айланиши лозим. Мана қаранг, катта зал шифтида тўрт фасл ўймакорлик санъати ёғоч ва рангларда ифодаланган. Демак, ўзбек-тожик миллатига мансуб фуқароларимизнинг ҳаёти, фаолияти ҳам шу тўрт фасл чархпалаги каби боқийдир», — дейди Шуҳрат Ғаниев.

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Шундан сўнг вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев ва ўзбек-тожик дўстлик маркази фаоли Турсинхўжа Aбдураҳмонов икки тилда Навоий ва Жомий ғазалларини ўқиб, шеърхонликни бошлаб берган.

Aввалроқ Шуҳрат Ғаниев Тошлоқ туманида жойлашган Жанубий Корея билан ҳамкорликдаги «Agroimpeks VALLEY» корхонасини бориб кўргани хабар қилинганди. Маълум қилинишича, кореялик инвестор муассислигида ташкил этилган корхонада кунига 30—60 тонна метал қувур ва профиллар ишлаб чиқарилади.

Янгиликлар