Избосканда сўнгги 9 ойда қанча сабзавот маҳсулотлари етиштирилгани маълум қилинди

Халқ депутатлари Андижон вилояти Избоскан тумани Кенгашининг XVI сессияси 24 октябрь, шанба куни бўлиб ўтди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Фото: Избоскан туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, сессия давомида Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 16 октябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш чора-тадбирлари юзасидан вазифалар белгилаб берилган.

Фото: Избоскан туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Таъкидланишича, туманда 24 октябрь ҳолатига кўра, қарийб 237 минг нафар аҳолини белгиланган озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш учун барча чоралар кўрилмоқда.

Фото: Избоскан туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Хабарга кўра, туман аҳолиси учун киши бошига талаб этиладиган йиллик озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажми ҳамда сўнгги 9 ойида етиштирилган маҳсулот таҳлил қилиб чиқилган. Таҳлилга кўра, сабзавот маҳсулотлари киши бошига йиллик ўртача 119 килограммни ташкил этган ва бир йилда жами 28 минг тонна истеъмол талаб этилиши аниқланган.

Қайд этилишича, Избосканда 2020 йилда жами 72 минг тонна сабзавот маҳсулотлари етиштириш белгиланган. Сўнгги 9 ой давомида туманда 62 минг 602 тоннадан ортиқ сабазвот етиштирилган ва йиллик режанинг 87 фоизи бажарилган.

Бундан аввал Халқ депутатлари Андижон вилоят кенгашининг ўн учинчи, Шаҳрихон туман кенгашининг еттинчи, Ёзёвон туман кенгашининг ўн олтинчи ва Когон туман кенгашининг ўн олтинчи сессияси бўлиб ўтгани ҳақида хабар қилинган эди.

Янгиликлар