Ёзёвонда сўнгги 9 ойда 17 та лойиҳа учун 42 млрд 199 млн сўм маблағ сарфланди

Халқ депутатлари Фарғона вилояти Ёзёвон тумани Кенгашининг XVI сессияси 21 октябрь, чоршанба куни бўлиб ўтди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Ёзёвон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, сессия давомида 16 октябрь куни Шавкат Мирзиёев раислигида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижроси, бу борада олиб борилаётган ишлар муҳокама этилган.

Қайд этилишича, сўнгги 9 ой давомида қишлоқ хўжалиги йўналишида 17 та лойиҳа учун 42 миллиард 199 миллион сўм маблағ сарфланиб, амалга оширилиши натижасида жами 62 та янги иш ўринлари яратилган. Бундан ташқари, халқаро молия институтлари томонидан 2,557 миллион доллар маблағ ўзлаштирилган. Жумладан, балиқчиликни ривожлантириш учун 2 100 минг доллар, замонавий иссиқхона ташкил этиш учун 297 минг доллар, музлаткичли омборхона ташкил этиш учун 160 минг доллар маблағлар ўзлаштирилишига эришилган.

Фото: Ёзёвон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Хабарга кўра, балиқчиликни ривожлантириш мақсадида сўнгги 3 йил давомида мавжуд балиқ кўллари ва сув омбори ҳудудларида балиқ етиштиришни замонавий усулларини қўллаган ҳолда йиллик ҳосилдорлик ўртача 1 400 тоннадан 2 358 тоннага етказилган. Натижада туманда балиқ масулотлари нархлари 2019 йилга солиштирилганда 500 сўмга ошгани қайд этилган.

Шунингдек, тумандаги паст рентабелли ерлардан жами 130 гектар боғдорчилик, 153 гектар чорвачилик, балиқчилик тармоқларини ривожлантириш мақсадида коорперация усулида фойдаланишлари учун ёшларга ажратиб берилган. Туман бўйича сабзавот экинлари экиладиган 1075 гектар очиқ майдонларга, 450 гектар боғ-ток қатор ораларига, 2287 гектар аҳоли томорқаларига ва 82 гектар пахта майдонлари увот четларига ҳамда йил давомида алмашлаб экилган 88 гектар ерларни фойдаланишга қайтариш натижасида жами 88 гектар майдонларга ҳудудларнинг ихтисослашувидан келиб чиқиб, сабзавот, полиз, картошка, дуккакли экинлар экилган.

Фото: Ёзёвон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Натижада туман аҳолисини 2020 йил 1 ноябрдан 2021 йил 1 майгача бўлган даврда мол ва қўй гўшти, парранда гўшти, тухум, шакар, картошка, пиёз, сабзи, гуруч, ун ва ёғ маҳсулотларга талабини қуйдагича ҳисоб-китоб қилиб чиқилган.

Фото: Ёзёвон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Талабга кўра, туман бўйича 2,4 минг тонна картошка, 1,1 минг тонна пиёз, 849 тонна сабзи, 543 тонна гуруч, 505 тонна ўсимлик ёғи, 3,9 минг тонна ун маҳсулотлари, 1048 тонна мол ва қўй гўшти, 1 минг тонна парранда гўшти, 610 тонна шакар, 537 тонна балиқ, 11,5 миллион дона тухум зарурлиги аниқланган.

Бундан ташқари, сессияда туман мактабгача таълим бўлими раҳбарининг боғчаларни очиш тўғрисидаги ахбороти ҳам кўриб чиқилган. Мавжуд 23 та ДМТТнинг 18 таси болаларни қабул қилишга тайёр эканлиги инобатга олиниб, депутатлар томонидан тузилган ишчи гуруҳларга ҳолатни ўрганиб, ҳулоса бериш юклатилган.

Бундан аввал Фарғонада 2021 йилнинг май ойига қадар захира қилинадиган маҳсулотлар ҳажми маълум қилинган эди. Шунингдек, Халқ депутатлари Шаҳрихон тумани Кенгашининг VII ҳамда Фурқат тумани Кенгашининг XIV сессияси бўлиб ўтгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар