Ўзбекистонда дам олиш кунларида баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин
Дам олиш кунлари, яъни 27–28 мартда республика бўйлаб айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, айрим жойларда эса момақалдироқ кузатилиши мумкин, дея хабар берди Ўзгидромет.

Хусусан, бугун кундузи Ўзбекистон бўйича қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати 25–30 даража илиқ атрофида бўлади.
Шу билан бирга, дам олиш кунларида тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Ҳарорат фони бироз пасаяди. Шанба куни шимоли-ғарбий ҳудудларда ва чўл зонасида, якшанба куни эса республиканинг барча ҳудудлари бўйича кундузги ҳаво ҳарорати 20–25 даража илиқни ташкил этади.
Ҳарорат кечалари 12–17 даража илиқ атрофида бўлади. Шамол 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тошкентда: бугун ва эртага ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи 27–29 даража илиқ бўлади.
Якшанба куни қисқа муддатли ёмғир ёғади, шамол 10–12 м/с тезликда кучайиши ва момақалдироқ кузатилиши мумкин.
Ҳарорат кундузи 21–23 даража илиқ бўлади. Ҳарорат асосан кечалари 13–15 даража илиқ бўлади.





