Тошкентда баъзи кўчаларда транспорт ҳаракати вақтинча чекланади

Тошкентнинг айрим кўчаларида транспорт ҳаракати вақтинча чекланади, деб хабар берди пойтахт ҳокимияти матбуот хизмати.

Хусусан, дуатлон бўйича Ўзбекистон чемпионати ҳамда «International Tashkent Marathon – 2026» тадбирлари ўтказилиши муносабати билан қатор кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланмоқда.

Жумладан, 28-март соат 08:00 дан 12:00 гача:

• Янги Ўзбекистон кўчаси — CAU университети олдидан Паркент автомагистралигача.

3-апрел соат 16:00 дан 5-апрел 14:00 гача:

• Афросиёб кўчаси — И.Каримов кўчаси кесишмасидан Бешёғоч кўчаси кесишмасигача.

5-апрел соат 02:00 дан 13:00 гача:

• Бешёғоч кўчаси — Фурқат кўчаси кесишмасидан И.Каримов кўчаси кесишмасигача;

• Афросиёб кўчаси — И.Каримов кўчаси кесишмасидан Ш.Рашидов кўчаси кесишмасигача;

• Ш.Рашидов кўчаси — Афросиёб кўчаси кесишмасидан И.Каримов кўчаси кесишмасигача;

• Афросиёб кўчаси — Ш.Рашидов кўчаси кесишмасидан Шаҳрисабз кўчаси кесишмасигача;

• Шаҳрисабз кўчаси — Афросиёб кўчаси кесишмасидан А.Темур шоҳ кўчаси кесишмасигача;

• Ойбек кўчаси — Шаҳрисабз кўчаси кесишмасидан Нукус кўчаси кесишмасигача;

• Нукус кўчаси — Ойбек кўчаси кесишмасидан Истиқбол кўчаси кесишмасигача;

• Абдулла Қодирий кўчаси — Истиқбол кўчаси кесишмасидан Абай кўчаси кесишмасигача.

Ҳайдовчилардан ушбу чекловларни инобатга олиб, ҳаракат йўналишларини олдиндан режалаштириш сўралди.

Спорт