Маскат–Тошкент йўналишида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади

1 июндан Маскат–Тошкент йўналиши бўйича авиақатновлар ташкил этилади, деб хабар берди «Дунё» агентлиги.

Қайд этилишича, Ўзбекистон элчиси Абдусалом Ҳотамов Ўмон мерос ва туризм вазири Саййид Иброҳим бин Саид ал-Бусаидий билан учрашув ўтказилган.

Саййид Иброҳим ал-Бусаидий сўнгги йилларда икки давлат ўртасида туризм ва маданий соҳалардаги ҳамкорлик изчил ривожланётганини алоҳида таъкидлади. У Ўзбекистонда туризм соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида мамлакатга ташриф буюраётган сайёҳлар сони йил сайин ортиб бораётганини юқори баҳолади, — дейилади хабарда.

Мулоқот чоғида икки мамлакат ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, ўзаро сайёҳлар оқимини ошириш, Ўзбекистоннинг бой сайёҳлик салоҳияти ва маданий меросини кенг тарғиб қилиш, туркомпаниялар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинган.

Ўзбекистон